​Манзуранинг оиласида оғир жудолик

Кеча, 8 июль куни хонанда Манзуранинг отаси Муборак Йўлдошев вафот этди…

Эслатиб ўтамиз, Муборак Йўлдошев ўзбек миллий рангтасвир санъати ривожига улкан ҳисса қўшган, бебаҳо дурдона асарлар муаллифидир.

Асарларида Ватанимизнинг бой тарихи, буюк шахсларини жўшқин тараннум этган, халқ достонлари қаҳрамонларини меҳр-муҳаббат билан ифодалаган, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Самарқанд афсонаси”, “Равшан ва Зулхумор”, “Зафар”, “Ёрилтош” сингари кўплаб спектаклларга ёрқин декорациялар яратган, кўп йиллар давомида талабаларга тасвирий санъат сабоқларидан дарс берган мусаввиримиз меҳнати давлатимиз томонидан юксак баҳоланиб, 2000 йилда Ўзбекистон халқ рассоми унвонига сазовор бўлган.

Таҳририятимиз номида марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз таъзиямизни билдирамиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

%d bloggers like this: