Ўзбекистонлик теннисчи Фарғонадаги мусобақада 25 000 доллар ютиб олди

Фарғонада хотин-қизлар ўртасида теннис бўйича мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнир ўтказилди. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзмоқда.

Эътиборлиси, ушбу халқаро турнирнинг бош соврини мусобақада учинчи рақам остида сараланган ўзбекистонлик теннисчи Нигина Абдураимовага насиб қилди.

Нигина мусобақада Насиба Эсполова (Ўзбекистон), Садафмоҳ Толибова (Беларусь), Настия Колар (Словакия), Варвара Флинк (Россия) каби теннисчиларни мағлуб этди. Ҳал қилувчи финал баҳсида эса россиялик Анастасия Фроловадан устун келган ҳолда турнир ғолибасига айланди. Ушбу муваффақият Нигина Абдураимовага 50 рейтинг очкосини тақдим этди.

Бу вақт ичида Фарғонада эркаклар ўртасида “Челленжер” турнири ҳам бўлиб ўтди. Афсуски, мусобақада ўзбекистонлик теннисчилар дастлабки давралардаёқ ўз иштирокларини якунлашга мажбур бўлдилар.

Турнир ғолиблиги учун финалда сербиялик Никола Милоевич ва испаниялик Энрике Лопес Перес кураш олиб борди. Ҳал қилувчи учрашувда серб теннисчисининг қўли баланд келди ва у Фарғонадаги “Челленжер”нинг ғолибига айланди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

%d bloggers like this: