Ўзбекистондаги тўйлар чекловларсиз давом этадиган бўлди

Олий Мажлис Сенати тўй-ҳашамлар ва маросимлар борасида қатъий нормалар белгиланишини мақсадга мувофиқ эмас деган хулосага келди.

Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси иккинчи иш кунида сенаторлар тўйларни тартибга солиш бўйича таклиф этилаётган нормалар бўйича бир қарорга келди.

Унга кўра, сенаторлар халқимизнинг миллий урф-одатлари, ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, сенаторлар тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилиши борасида ягона, қатъий нормалар белгиланиши мақсудга мувофиқ эмас, деган хулосага келишган.

Қайд этилишича, халқимиз хоҳиш-иродаси тўй-ҳашам ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам ўтказишни йўлга қўйишга муайян меъёрий ҳужжат билан эмас, одамлар ўртасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот, шахсий ибрат, намунали тадбирлар мисолида эришиш ҳар жиҳатдан фойдали эканини кўрсатган.

“Халқ сўзи” нашрининг хабар қилишича, Сенаторларнинг фикрича, оилавий тадбирларни миллий қадриятлар асосида, камхарж, дабдабалардан холи ўтказишни кенг жамоатчилик ва ҳар бир инсон онгли равишда англаб етмоғи лозим.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

%d bloggers like this: