Юлдуз Усмонова ва Шаҳриёрдан кутилмаган дуэт — “Кики” (видео)

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова АҚШ сафаридан қайтиб, ўзбекистонлик рэпер Шаҳриёр билан “In my feelings” қўшиғини куйлади.

Қўшиқни Юлдуз Усмонова инглиз тилида, Шаҳриёр эса рус тилида ижро этган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Юлдуз Усмонова машина олдида рақс тушган видеоролик интернетда яшин тезлигида тарқалди. Унда санъаткор охирги пайт тренд бўлаётган “Kiki challenge” рақсини ижро этганди.

Видеоролик санъаткорнинг барча мухлисларини ҳайрат ва таажжубга солганди. Видеороликни ўзбекистонликлар қизғин муҳокама қилишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

%d bloggers like this: