Шерали Жўраев Нью-Йоркда жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этади (видео)

Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этади. Бу ҳақда халқ ҳофизининг ўғли Шоҳжаҳон Жўраев инстаграм’даги саҳифасида маълум қилди.

Концерт дастури 13-14 октябрь кунлари “Master Theater” санъат саройида бўлиб ўтади.

Шерали Жўраевга унинг иккинчи ўғли Зоҳиршоҳ ҳамроҳлик қилмоқда.

Ўзбекистон халқ артисти Америка Қўшма Штатларига 25 йилдан олдин борганини алоҳида таъкидлаган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

%d bloggers like this: