Унумдорлик ва саломатликни яхшилашга ёрдам берувчи 5 маслаҳат

Кунингиз бефойда ўтяптими? Олдингизга қўйган мақсадларингизнинг ҳеч бирини бажармаяпсизми? Бу мақола сизга унумлироқ бўлишга ёрдам бериши мумкин.

Биз сизнинг эътиборингизга куннинг 24 соат вақтидан унумли фойдаланишга ёрдам берувчи 5 маслаҳатни ҳавола қиламиз.

  1. Рўйхатлардан фойдаланинг

Баъзилар учун қилинадиган ишлар рўйхатидан фойдаланиш унумдорликни оширишнинг ажойиб усули ҳисобланади. Бу рўйхатни қисмларга ажратиш эса сиз учун унинг фойдалилигини янада ошириши мумкин. Масалан:

«3 вазифа» рўйхати

Рўйхатни 3 хил тоифадаги энг муҳим вазифаларга бўлинг: биринчиси — иш билан боғлиқ, иккинчиси — соғлиқ, учинчиси — қолган ҳамма ишлар.

Бу ерда мақсад — 3 вазифани кечгача тамомлаш, шулардан иккитаси тушгача бажарилиши керак. Бундай рўйхатдан фойдаланиш агар ҳатто сизда унумдорлик даража жуда паст бўлса ҳам сиз учта энг муҳим ишларни бир кунда бажаришингизга кафиллик беради.

        2. Смартфон ва планшетингизга келадиган хабарномаларни тўхтатинг

Агар сиз хабарномалар келишини тўхтатмасангиз, улар диққатингизни чалғитиши мумкин. Уларни ўчирсангиз ишни тугатмагунингизча сизга ҳеч нарса халал бермайди. Агар хоҳласангиз телефонингиздаги ижтимоий тармоқ дастурларини ҳам олиб ташлашингиз мумкин.

       3. Maxсус дастур ва иловалардан фойдаланиш

Компьютер учун вақтдан унумли фойдаланишга ёрдам берувчи дастурлар ҳам бор.

Масалан, Cold Turkey (Win) & Self Control (Маc) дастури сизни чалғитувчи ижтимоий тармоқларга уланишни чекловчи дастур ҳисобланади.

Self Control (Android) дастури эса фақат ўзингиз белгилаб қўйган вақтлардагина бошқа дастурлардан фойдаланишга имкон беради.

      4. Танаффуслар қилиб туринг

Вақтни бошқариш — фақат ишлаш дегани эмас. Дам олиш ҳам керак. Аслида ишлар орасидаги танаффуслар — бу унумдорликни оширишнинг энг яхши йўли. Бирон-бир нарсанинг устида ҳаддан ташқари узоқ ишлаш — бу ўз вақтидан фойдаланишнинг энг самарасиз усули.

       5. Етарлича ухланг

Уйқу — унумдорлик ва саломатлик ҳақида гап кетганда, энг муҳим жиҳат ҳисобланади. Тўйиб ухламайдиган одамларда ортиқча вазн йиғиш ва ҳар хил касалликларга чалиниш хавфи юқори бўлади.

Олимлар тунда 7—8 соат ухлашни тавсия қилади. Шунингдек, 20—30 дақиқалик кундузги уйқу — чарчоқни енгишнинг энг яхши йўли. Уйқуни мувофиқлаштириш — соғлом ва унумли яшаш тарзини бошлашнинг энг оддий усули.

Манба: Daryo.uz

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

%d bloggers like this: