Рўмолли доктор (давоми)

Никоҳ фақат йигит ва қиз ўртасида эмас, қариндошлар аро ҳам ришталарнингбоғланишидир. Келин янги оиласидаги барчанинг кўнглини олиши, улар билан уйғунмуносабатлар ўрнатиши керак. Афсуски, келинга нисбатан ҳаддан ошишлар, унгачўридек муомала қилишлар ҳам учраб туради. Бу масалага жиддий қараш, униумуммиллий муаммо сифатида муҳокама қилиш керак, зеро, оилаларимизнингмустаҳкамлиги шунга боғлиқ. Бугун эрининг қариндошлари томонидан зуғум вабосимлар остида қолган келинлар дардини тинглаймиз. «Хизматини қилиб туҳматга қолдим…» — Қайнсинглимни деб ажрашиш остонасида турибмиз. Эримнинг бир опаси ва бир синглиси бор. Қайинэгачим турмушга чиқиб кетган, феъли жуда яхши, менга сира зиёни тегмайди. Аммоқайинсинглим ҳаётдан тўйдириб юборди. Жуда инжиқ, тантиқ қиз. Келинлигимнинг илккунлариёқ кўйлакларимни кийиб кўриб, менга шуниси ёқди, дея индамай иккитасини олиб чиқибкетганида лол қолгандим. Аммо бу ҳали ҳолва экан. Тобора унинг зуғумлари ортиб бораверди: эрталаб ухлаб қолса ҳам мен айбдор, йигити билан уришса ҳам аламини мендан олади, акаситергаса ҳам менга жаҳл қилган. Уйда ҳамма иш менинг зиммамда, ҳатто ич кийимларини ҳамўзим қўлда ювиб (қимматбаҳо, кир машинада ювманг, дейди), дазмоллаб бераман. Қайнонамдоим қизи томон. Неча марта эрим шу синглисининг гапи билан мени дўппослаган. Охиргижанжал телефондан чиқди: ота–онам туғилган кунимга янги телефон совға қилишганди. Шунименга берасиз, деб туриб олди. Мен бу совға, бера олмайман, яхшиси, бола пулларини йиғиб сизгаянгисини олиб бераман десам, жаҳл қилди. Эртасига келинойим синфдош йигити билангаплашаяпти, деган ёлғон тўқиб акасига чақди. Шу билан қилмаган ишим учун калтак едим. Хўрлигим келиб кетди: эндигина 18 га чиққан қиз ҳаётимни остин–устин қилиб юборди–ю, наэрим, на оиланинг катталари миқ этишмаяпти. Менга ишонмагани учун турмуш ўртоғимдан, адолат қилишмагани учун қайнона–қайнотамдан хафа бўлдим ва биринчи марта уйимга кетибқолдим. Энди у хонадонга боришга юрагим безиллаяпти. Чарос, 27 ёш — Келин оиланинг супургисини ҳам сизлаши керак, деган гап бор. Яъни оила аъзоларининг ҳар бирининг, ҳатто у ёш бола бўлса ҳам, ҳурматини жойига қўйиб, хизматини сўз демай бажариши шарт, деган ақида мавжуд. Тўғри, эр…

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

%d bloggers like this: