Олимлар кеч ухлаш зарари ҳақида маълумот беришди

Шотландиялик олимлар кеч ухлаш одати инсон соғлиғига қандай таъсир кўрсатишини аниқлашди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Таъкидланишича, мутахассислар 37 ёшдан 73 ёшгача бўлган 90 минг киши ўртасида тадқиқот олиб боришган.

Олимларнинг маълумотига кўра, кечқурун ухламайдиган респондентларда биполяр бузилишнинг пайдо бўлиш эҳтимоли, режим бўйича ухлайдиганларга қараганда 11 фоизга юқорироқ бўлган.

Шу билан бирга, улардан 6 фоизи депрессив ҳолатга жуда яқин бўлган ва кўп пайтларда ёлғизликни ҳис этишган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

%d bloggers like this: