Муниса фарзанд асраб олмоқчи эди, аммо…

Вилоятлараро гастролдан келган Муниса кутилмаганда қувончлари кетидан қалбида оғир тош билан қайтганини айтди, деб ёзмоқда sayyod.com нашри.

Муниса Ризаева: “Уни асраб олмоқчи эдим-у, аммо… Фарзандли бўлиш катта орзум ва фарзанд асраб олишни ўйлаб юргандим. Андижонда бўлганимда, у ердаги меҳрибонлик уйида бўлган мана шу қизалоққа бир кўришдаёқ меҳрим тушди. Уни асраб олиш истагимни айтганимда, аксига олиб, унинг ота-онаси борлигини айтишди. Улар озодликдан маҳрум қилиниб, жазо муддатини ўтаётгани учун вақтинча ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган экан. Шу қизалоқ ёдимдан чиқмаяпти, кўз ўнгимда қолди. Шу куниёқ олиб кетмоқчи эдим, беришмади… Ҳаётимдан бир куннинг ўзидаёқ катта жой олди. Андижонга концертга ҳис-ҳаяжон билан отланганимда, у ердан мухлислар сабаб бир олам қувонч билан қайтиш билан бирга, қалбимда армон билан ҳам қайтишимни билмаган эканман…”

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

%d bloggers like this: