Машҳурларнинг фарзандлари нима билан машғул?

Ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакилларининг фарзандлари неча ёшда ва нима билан машғул? Бу ҳақда “Кунутун” нашри маълумот тайёрлади.

ХОНАНДА ШАҲЗОДА ВА УНИНГ ЎҒЛИ САЛИХ

alt

Шаҳзоданинг тўнғич фарзанди Салих 1997 йил январь ойида таваллуд топган. У иқтисодиёт соҳасида таълим олаётган бўлса ҳам, шу йилнинг ўзида иккита муаллифлик таронасини кенг омма эътиборига ҳавола қилган.

АКТРИСА ЗАРИНА НИЗОМУТДИНОВА ВА ЎҒЛИ ТЕМУРХОН

alt

Зарина Низомутдинованинг ўғли бу йил 10 ёшни қаршилаган бўлиб, ҳозирданоқ актёрлик соҳасига қизиқиши борлигини намоён қилиб боради.

СЕВАРА НАЗАРХОН ВА ЎҒЛИ ДЕНГИЗ

alt

Севара Назархоннинг тўнғич фарзанди 2008 йилнинг 1 мартида таваллуд топган. У Лондонда таҳсил олади.

ЛОЛА ВА УНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ

alt

Лола Йўлдошеванинг тўнғич фарзанди Шахина бу йил 10 ёшни қаршилаган бўлса, ўғли Шоҳдиёр 8га тўлди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

%d bloggers like this: