Йигитали Мамажонов яна ота бўлди

Актёрлар Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаева ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда санъаткор Instagram‘даги саҳифасида хабар берди.

“Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Оиламизга хуш келибсан паҳлавоним АбуБакир! Аллоҳ тақдирингни гўзал қилсин. Бахтимизга солиҳ фарзанд бўлиб вояга етгин”, – деган актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ уларнинг турмуш қургани ҳақида хабар берган эдик.

Яқинда актриса Йигиталининг онаси билан тушган фотосессиясияни тақдим этган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

%d bloggers like this: